Ўзбекистон | 16:50 / 30.09.2023
15461
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси ТерДУда таълим сифатини оширишга хизмат қилади

Термиз давлат университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси ва Ҳукуматлараро комиссиянинг Илм-фан ва таълим бўйича қуйи комиссиянинг йиғилишида иштирок этиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб қайтди. 

Фото: Термиз давлат университети

Санкт-Петербург давлат университетининг Менежмент олий мактабида бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси”да мамлакатимиздан 16 та ва Россия томонидан эса 30га яқин олий ўқув юртлари ректор ва проректорлари иштирок этди. Тадбирнинг ялпи мажлисида икки мамлакат вакиллари чиқишида Ўзбекистон олий таълим тизимининг жаҳон таълим маконига интеграциялашуви, Россия университетлари билан ҳамкорлик стратегияси, қўшма лойиҳалари яратилиши ва уларнинг муваффақиятлари мавзуларида алоқаларнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди. Иштирокчилар маърузалар давомида конференциянинг аҳамиятига тўхталиб, ҳозирги кунда бутун дунё олий таълимидаги вазият ўзгариб бораётганлигини, рақамли трансформация, шу жумладан, ГПТ каби сунъий интеллектнинг тез суръатлар билан ривожланаётгани боис олий таълим муассасаларининг фаолияти ўзгариши муқаррарлигини айтиб ўтди. Конференция ўз ишини учта: Юқори технологияли тармоқлар учун таълим: етакчи муҳандислик мактабларини ташкил этиш тажрибаси”, Тиббиёт, фармацевтика ва биоинженерия соҳасида кадрлар тайёрлашда университетлараро ҳамкорликни кенгайтириш”, Педагок кадрлар тайёрлашда энг яхши амалиётлар” шуъбаларида давом эттирилди.

Мазкур конференцияда Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Конференциянинг дастлабки кунида Санкт-Петербург давлат университети, А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат институти, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат санъат ва саноат академияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум доирасида ушбу олий таълим муассасалари ва Термиз давлат университети ўртасида илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш, турли экспедиция, конференция ва тадбирларни ташкил этиш назарда тутилган.

Санкт-Петербург политехника университети кадрлар тайёрлаш ҳамда тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича Россиядаги техника олийгоҳлари рейтингида етакчи ўринни эгаллаб келади. 2021 йилда университет “Устуворлик-2030” Федерал стратегик дастурининг “Тадқиқот етакчилиги” йўналишида биринчи ғолиблар гуруҳига киритилди. Бугунги кунда 17 та мутахассислик бўйича ўрта бўғин мутахассислари, 59 та йўналиш бўйича бакалавр, 57 та йўналиш бўйича магистрлар, 24 та йўналиш бўйича ўқитувчи-тадқиқотчилар тайёрлайди. Россия Федерациясида Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси доирасидаги учрашувларнинг навбатдагиси ушбу таълим даргоҳида бўлиб ўтди. 

Термиз давлат университети делегацияси мазкур университетда яратилган лаборатория, кутубхона, узоқ йиллик тарихга эга музей фаолияти, илмий-тадқиқот лойиҳалари билан танишди.

Шундан сўнг, икки университет ўртасида меморандум имзоланди. Келишув доирасида Санкт-Петербург политехника университети ва Термиз давлат университети ўртасида илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш, конференция ва тадбирларни ташкил этиш белгиланган. Бир сўз билан айтганда, конференция доирасида ўтказилган мазкур учрашувлар олий таълим тизимида илмий салоҳият ва таълим сифатининг ўсишига хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди