Россия томонидан босиб олинган Херсон областида Google блокланди
«ЛХР» ва «ДХР»дан сўнг Херсон областининг оккупацион маъмурияти Google’га кириш имконияти тўхтатиб қўйилиши тўғрисида маълум қилди. Улар бу қарорни Украина ва Америка расмийлари қидирув тизимидан фойдаланиши билан изоҳлади.
Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон областида энг йирик Google қидирув тизимига кириш блокланди. Бу ҳақда 22 июль, жума куни оккупацион маъмурият вакилига таяниб, РИА «Новости» хабар берди.
«Google қидирув тизими ўчирилди, худди шу нарса YouTube ва Viber билан ҳам кузатилган. Қидирув тизими блокланган», - дея оккупацион ҳокимиятнинг баёнотидан иқтибос келтирган агентлик. Қайд этилишича, блоклашга Украина ва Америка расмийлари ушбу сервислардан фойдаланиши сабаб бўлган.
Аввалроқ «Донецк халқ республикаси», ундан бир кун олдин эса «Луганск халқ республикаси»да Google’га кириш блоклангани ҳақида хабар берилган эди.
Украинанинг Россия кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларида янги «ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлар» тайинланди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатила бошланди, аҳолига Россия паспортини олиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024