Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июлдаги "Аҳолини нефт маҳсулотлари билан таъминлашнинг узлуксизлигини ва нархлар барқарорлигини таъминлаш тўғрисида"ги 158-сонли баённомасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Йиғилишда хомашё харид қилиш ҳажмини ошириш, мамлакатимиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун камида олти ойлик тайёр маҳсулот етказиб беришни таъминлаш, ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз навбатида, GTL нафтани жалб қилиш орқали бензин ишлаб чиқаришга оид асосий масалалар муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига 2022 йил 22 июль куни GTL синтетик нафтасининг биринчи партияси қабул қилингани, ундан тегишли қўндирма(присадка)лардан фойдаланган ҳолда автобензиннинг машҳур маркаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилинди.

“Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқарув раиси ички бозорда автобензин ва дизель ёнилғиси тақчиллиги вужудга келиши ва бунинг оқибатида респyблика таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида, 2022 йил 15 июлдан бошлаб йил якунига қадар республика корхоналарида ишлаб чиқарилган 2710 ТИФ ТН кодига мансуб автобензин ва дизель ёнилғиси экспорти тақиқланганлиги, шунингдек, бунда автобензин ва дизель ёнилғисини тегишли топшириқлар ва графиклар асосида экспортга сотиш фақат уларни ишлаб чиқарувчи корхонaлар томонидан экспорт шартномалари (шyнингдек, биржада тузилган шартномалар) асосида амалга оширилиши бўйича маълумот берди.
Йиғилишда завод раҳбариятига 2022 йил июль-декабрь ойларида нефть махсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини тўлиқ хажмларда бажариш бўйича зарурий чоралар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ''Ўзбекистон Респyбликаси товар-хомашё биржаси" АЖ билан биргаликда жорий йилнинг 15 июлидан 1 авryстига қадар кунлик биржа савдоларига қўйиладиган автобензин ҳажмини мавжуд ресурслардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш вазифаси берилди.











