Жамият | 18:00 / 25.07.2022
11472
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: Корхона ва бошқармаларда электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш учун аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилди

Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим ҳудудларда электр қурилмалари ва тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши ҳамда носозликлар келиб чиқиши кузатилмоқда. Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида корхоналарнинг электр таъминоти тизимлари узлуксизлиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича бир қатор амалий чора-тадбирлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликларни ҳамда электр қурилма ва тармоқлардаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош энергетик бўлими ташаббуси билан ҳудудлардаги корхона ва бошқармаларда аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилди. Ушбу бригадаларга бириктирилган мутахассислар тун-у кун юзага келаётган барча носозликларни зудлик билан бартараф этиб боришмоқда.

Натижада юқори ва паст кучланишли электр тақсимлаш қурилмаларида, трансформатор пунктларида, электр ёриткичларда ва коммутацион аппаратларда, шунингдек, ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқларида созлаш ва таъмирлаш, ишчи ҳолатини яхшилаш, техник текширув ҳамда синаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Барча чоралар технологик қурилмаларнинг узлуксиз ва бир маромда ишлашини таъминлаш, мамлакатимиз аҳолисига ёқилғи энергетика ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли узилишларнинг олдини олиш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминланишида замин яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид