Қайд этилишича, 2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармон эълон қилинди. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди. 

Хусусан:

  • 2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
  • 2018 йилда – учта фармон билан 621 нафар шахс;
  • 2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
  • 2020 йилда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
  • 2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
  • 2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.