Комил Алламжонов ўзи ўқиган мактабни оталиғига олди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзи таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабини оталиғига олди.
Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, у Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Қорақамиш-2/4, Тансиқбоев кўчасидаги 134-мактабда таълим олган.
“Ўзим ўқиган Қорақамиш-2/4, Тансиқбоев кўчасидаги 134-мактабни ўз ҳисобимдан оталиғимга олдим”, деб ёзади у.
Қайд этилишича, бу ерни спорт майдонларидан тортиб, ўқиш сифати, китоблар ва ўқитувчилар малакасини ошириш, янги технологияларни жорий этиш бўйича апробация мактабига айлантириш режалаштирилган.
“Хабарингиз бўлса, мен ўзимнинг "Алламжонов айбдор" китобимда ҳам мактаб дарсликлари бўйича катта лойиҳа бошлаганимиз ва махсус лаборатория ташкил этганимиз ҳақида ёзган эдим”, дейди Комил Алламжонов.
Билдирилишича, юқоридаги ишларни ушбу мактаб базасида синовдан ўтказишга қарор қилинган.
“Қорақамишда ҳам потенциал жуда катта. Ким-ким, мен буни жуда яхши биламан”, дейди у.
Мавзуга оид
11:41
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
16:18 / 28.10.2024
Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
23:51 / 27.10.2024