Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Лавров Тошкентга келди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди. Бу ҳақда Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар бермоқда.
Аэропортда россиялик вазирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг икки кунлик ташрифи доирасида ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиши, Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Сергей Лавров 28-29 июль кунлари Тошкентда бўлади.
Ўз навбатида, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026