“Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган”, деди Владимир Норов. 

Ҳужжатда амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар баён этилган.

ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши асосий қисми узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга оширишнинг кенг қамровли режаси, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик концепцияси, саноат кооперацияси дастури, «ШҲТ яхши ният элчиси» фахрий унвони тўғрисида»ги низом ва бошқа муҳим ҳужжатларни бойитишга қаратилган.