1 августдан микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза юбориш бошланди
Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза юбориш 1 август куни, соат 10:00 да бошланди.
Мy.maktab.uz платформаси ёки тизим мобил иловаси ёрдамида микроҳудуддан ташқари ҳудудда жойлашган мактабларга ариза юборилгандан сўнг, белгиланган кун ва вақтда мактабга фарзандлар билан ташриф буюриш керак бўлади.
Шу кунга қадар my.maktab.uz платформаси орқали бириктирилган микроҳудуд бўйича 79 152 ариза келиб тушган бўлиб, шундан 54 771 нафари аризалари умумтаълим мактабларига қабул қилинган.
Микроҳудуддан ташқари мактабга юборилган ариза қабул қилинганидан сўнг, микроҳудуд бўйича қабул қилинган мавжуд ариза автоматик равишда тизим томонидан ўчирилади.
Мактаб маъмурияти заруриятга кўра электрон платформа орқали юборилган маълумотлар ҳаққонийлигини ўрганиш учун ота-оналардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асл нусхасини талаб этишга ҳақли.
Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм-канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022