Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ ва жамоатчилик қонун ва қарорларнинг коррупциявийлигини мустақил баҳолаши мумкин бўлади
Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари, хусусан ОАВ ва ННТлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари коррупциявийлигига мустақил баҳо бериши мумкин бўлади. Улар, хусусан, у ёки бу субъектга асоссиз равишда афзаллик белгиланган ҳужжатларни коррупциявий деб топиши мумкин. Тегишли қонун парламентда кўрилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 26 июл кунги мажлисида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Мажлисда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси билан жамоатчилик, яъни нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, таълим ташкилотлари, илмий муассасалар, бошқа юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупциявийлигини мустақил баҳолашлари мумкинлиги белгиланмоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омиллар рўйхати аниқ белгиланмоқда. Масалан:
- ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилиши;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги;
- давлат органларининг такрорловчи ваколатлари ва вазифаларнинг мавжудлиги;
- давлат органи томонидан ўзининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши;
- манфаатлар тўқнашуви;
- афзалликларнинг асоссиз белгиланиши;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш;
- давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг сарфланиши билан боғлиқ аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги;
- ундириладиган солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда ундиришнинг мураккаб ёки ноаниқ тартиб-таомиллари;
- давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги;
- ортиқча ва асоссиз талабларнинг ўрнатилгани;
- вақт чегараларининг аниқ белгиланмагани;
- шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашдаги бўшлиқлар ва бошқа омиллар коррупциявий омиллар деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Мажлисда, шунингдек, “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:42 / 16.03.2026