Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ушбу ҳафтада кучли иссиқ кутилмайди - «Ўзгидромет»
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37 даража иссиққача кўтарилади.
Эртага Самарқанд, Жиззах вилоятлари, республика тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
1-2 августда жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25 даража иссиқ, кундуз кунлари 34-39 даража иссиқ атрофида бўлади.
1 августда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.