Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Кобул темирйўл коридорини қуриш бўйича лойиҳа офисининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» темирйўлини қуриш» лойиҳаси бўйича лойиҳа офисининг навбатдаги уч томонлама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш доирасида «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» темирйўли қурилиши Ўзбекистон, Афғонистон ҳамда Покистон мамлакатлари учун йирик истиқболли, иқтисодий жиҳатдан катта фойда бўладиган лойиҳа экани таъкидланди.
Билдирилишича, бу йўналишда юк ташишни таъминлаб, темирйўл орқали Покистон бандаргоҳларига чиқишни амалга ошириш, томонлар учун кенг қамровда транзит имкониятларини яратиб, мамлакатлар иқтисодий ривожланишига, темирйўлларининг тез орада тараққий этиб кетишига сабаб бўлиши таъкидланди.
Томонлар «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» темирйўли қурилиши бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини яратиш доирасида дала экспедициясини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилиниб, кейинги бажариладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
00:04 / 24.05.2026
Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг реконструкция қилинган бекати иш бошлади
15:35 / 16.05.2026