Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АрМИ-2022» халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 5 та йўналишга мезбонлик қилади
«АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 13 августидан 27 августига қадар дунёнинг 12 та давлати ҳудудида ўтказилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар мусобақанинг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошевнинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида илк бор мусобақалар 5 та йўналиши бўлиб ўтади.
Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.
Мудофаа вазирлиги жамоалари Россия ҳудудида ўтказиладиган «Эльбрус ҳалқаси», «Автозирхли танк-техника устаси», «Қўшинлар разведкаси аълочиси», «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Ҳарбий ралли», «Муҳандис формуласи» мусобақаларида, Мўғулистонда «Отлиқ марафон», Беларусда «Ишончли қабул» ва «Қутб юлдузи», Қозоғистонда «Армия тактик ўқчиси» ва «Меридиан», Венесуэлада «Мерганлик марраси», Жазоирда «Десант взводи» ҳамда Эронда «Профессионал мерган» йўналишларида иштирок этади.
Мавзуга оид
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
17:56 / 07.05.2026
Армияда сунъий интеллект ва дронлар даври: президент янги вазифаларни белгилади
07:33 / 08.04.2026