Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:30 / 05.08.2022
16635
3 дақиқада ўқилади
Оилавий болалар уйини ташкил этганларга бюджетдан пул ажратилади
Фото: Миллий гвардия
“Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
1 сентябрдан:
- оилавий болалар уйлари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (тарбияланувчилар) оилага тарбияга олишни истаган фуқаролар томонидан юридик шахс мақомисиз тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида ташкил этилади;
- оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар сони камида 3 нафарни, лекин кўпи билан 5 нафарни ташкил қилиши лозим. Бунда, оилавий болалар уйини ташкил қилган фуқаролар ўз фарзандлари ҳамда тарбияланувчилар умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак;
- оилавий болалар уйларини тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган фуқаролар томонидан ташкил қилишга рухсат этилади;
- оилавий болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Миллий гвардия ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан амалга оширилади;
- оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахслардан тегишли вазирлик ва идоралар электрон маълумотлар базаларидан олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
1 сентябрдан оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга ҳар ойда давлат бюджетидан:
- оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчи яшаш харажатлари учун 7 ёшгача бўлган тарбияланувчиларга 1,5 млн сўм, 8 ёшдан 18 ёшгача тарбияланувчиларга 2,1 млн сўм;
- оилавий болалар уйидаги ҳар бир тарбияланувчини парвариш қилиш учун 920 минг сўм, ногиронлиги бўлган болалар учун 1 млн 380 минг сўм;
- оилавий болалар уйига тарбияга олинган ҳар бир ногиронлиги бўлган болани даволаш-соғломлаштириш учун ҳар ойда 300 минг сўм миқдорида маблағ ажратилади;
- оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар яшаш харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳар ой 5-санасига қадар тутинган ота-она номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилади;
- оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга ҳудудда жойлашган давлат спорт мажмуалари, маънавий-маърифий масканлар, тўгараклар, от спорти секциялари, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа ўқув марказларидаги тўгараклар ва курсларга бепул қатнашиш ҳуқуқи берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар учун:
- Касаба уюшмалари федерацияси томонидан йилига бир маротаба соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиш учун бепул йўлланмалар ажратилади;
- туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бир йилда икки маротаба республика тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этилади;
- оилавий болалар уйидаги тарбияланувчилар давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан бир йилда икки маротаба бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади;
- оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларга соғломлаштириш оромгоҳига ва саёҳатга бориш, театр томошалари ва концертларда қатнашишга оид имтиёзлар оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўз фарзандларига ҳам татбиқ этилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
15:42 / 16.03.2026
Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун қанча пул керак?
09:04 / 24.01.2026
Истанбулда болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
17:03 / 25.09.2025