Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АКТ ривожи ишсизлик қисқаришига кучли таъсир қилмаётгани сабаби айтилди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари интернет ва мобил алоқа ривожланиши ишсизлик даражасига қандай таъсир этаётганини ҳисоблаб чиқди.
Фото: Shutterstock
Тадқиқот натижаларига кўра, қуйидагилар аниқланди:
- оптик толали интернет узунлиги 100 километрга ошиши ишсизлик 0,04 фоиз пунктга қисқаришида ёрдам беради;
- интернет фойдаланувчилари сони 1 фоиз пунктга ортиши ишсизликни 0,02 фоиз пунктга камайтиради;
- 100 та янги уяли алоқа база станцияси қурилиши ишсизлик даражасини 0,05 фоиз пунктга камайтириш имконини беради.
Билдирилишича, ишсизлик ижтимоий тенгсизлик муаммосини янада кучайтиради. Ўсиб бораётган ишсизлик даражаси Аргентина, Европа иттифоқи, Индонезия, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада тенгсизликнинг кучайишига сабаб бўлди.
АКТ, юқори тезликдаги интернет ва мобил алоқа ривожланиши қўшимча иш ўринларини яратиш учун янги имкониятларни очаётгани айтилади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, мобил телефон иловалари кичик ва ўртача катталикдаги корхоналар учун янги имкониятлар яратади.
АКТ бўйича катта билим ва тажрибаси бор одамлар кўпроқ имкониятга эга ҳамда шунинг учун ишсиз қолиш эҳтимоли камроқ. АКТ кўникмалари ишсизлар маош миқдори ўртача ва юқори бўлган рақамли касбларга ўтишида ёрдам беради.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда АКТнинг ривожланиши ишсизлик қисқаришига кучли таъсир қилмаслигини асосан икки омил билан изоҳлаш мумкин:
- юқори тезликдаги интернет асосан йирик шаҳарларда мавжуд ва олис аҳоли пунктларини бутунлай қамраб олмайди;
- рақамли маконда пул ишлаш имконини берувчи компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар етарли даражада эмас.
Мавзуга оид
15:21 / 23.02.2026
Rockwool: Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражага яқинлашди
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
10:03 / 13.11.2025