25 июль – 5 август кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Музокараларда Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳаси матни бўйича келишувга эришилди.

Қайд этилишича, чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари жамланмасини шакллантириш якунланди.

Навбатдаги учрашув дипломатик каналлар орқали келишилган санада Ўзбекистонда ташкил этилади.