Ўзбекистонда экспортчи корхоналар дуч келаётган тизимли муаммолар маълум қилинди
Бош вазир ўринбосари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллий экспортчилар билан манзилли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, туман ва шаҳарлар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ташқи савдо фаолияти жорий ҳолатини таҳлил қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раҳбарлигида ўтказилган тадбирда вилоятлар ва тармоқлар кесимида экспорт фаолияти жорий кўрсаткичлари кўриб чиқилди.
Экспортга етказиб бериш жараёнида маҳаллий корхоналар дуч келадиган бир қатор тизимли ва хусусий муаммолар аниқланди. Муаммолар асосан экспортчилар кредит ресурсларини олишдаги қийинчиликлари, жойларда тегишли муҳандислик инфратузилмаси йўқлиги, зарур экспорт рухсатномаларини олиш, солиқ соҳасидаги масалаларни ҳал қилиш, илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш, чет эллик мижозларни топиш ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқ.
Йиғилишда иштирок этган масъул раҳбарларга экспортчилар дуч келаётган муаммоларни тезкор аниқлаш ва аниқ ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва маҳаллалар даражасида улар билан манзилли ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини мониторинг қилиш учун тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024