Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди.
Эълонда айтилишича, танловда иштирок этувчи стартап лойиҳалар ташаббускорларидан аризалар жорий йилнинг 31 июлидан 1 октябрига қадар қабул қилинади.
Стартап лойиҳаси ташаббускори лойиҳа таъсисчиларидан бири (компания бўлса, асосий акциядорлардан бири) бўлиши керак. Лойиҳа ташаббускори (битта иштирокчи) битта лойиҳа билан иштирок этиши мумкин.
Танловда барча йўналишлар бўйича кенг кўламли стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар ўзларининг инновациялари ва технологияларига асосланган бўлиши керак.
Аввалроқ Ўзбекистонда Davra.uz миллий ижтимоий тармоғи ишга туширилган ва UzChat мессенжери ишлаб чиқилган эди. Бироқ улар ўзбекистонликлар орасида машҳурликка эришмади.
2011 йилда Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ишга туширилган бўлса, 2018 йил июнь ойида ишлашни тўхтатди.
Мавзуга оид
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
10:35 / 25.04.2026