Қайд этилишича, тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида, сув ҳисоблагичларини ўрнатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдори 4 бараваригача солиқ имтиёзлари берилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар билан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналари турларига нисбатан техник талаблар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.