Asalhoney'нинг қотили 16,5 йилга қамалди
Asalhoney номи билан танилган Асал Хўжаеванинг ўлимига оид жиноят иши юзасидан суд ҳукми чиқарилди.
Бугун, 2022 йил 9 август куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи К.Ш.га (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Т. Обидов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К.Ш. Жиноят кодекси 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “и” банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодекси 59-моддасига асосан тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят иши бўйича “Ипак Йўли” ОАИТБ Чилонзор филиалида сақланаётган 10 269 000 сўм жабрланувчи қонуний вакилига қайтарилиши ва судланувчидан қонуний вакил фойдасига 20 849 899 сўм қопланмаган зарар ундирилиши белгиланди.
2022 йил 18 март куни Instagram'да Asalhoney номи билан танилган блогер Асал Хўжаеванинг жасади ўз хонадонидан топилган эди.
Блогер жасади топилганидан 1-3 кун олдин ўлдирилган. Қотил Asalhoney билан интернетда танишиб, телефон қилганида блогер уни ҳақорат қилган. Шундан кейин қотил Instagram орқали Asalhoney'нинг уй манзилини аниқлаган. Кейин уйга бориб, эшикни тақиллатган, эшикни очган блогернинг қорнига пичоқ урган.
Қотил ерга йиқилган Asalhoney'ни бўғиб ўлдирган. Кейин уйидаги 31 миллион сўмлик бойликларини қўлга киритган. Етмаганига блогернинг картасидаги 1 миллион сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборган. Шундан кейин тонгда уйни тарк этган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024