Ўзбекистон | 13:31 / 09.08.2022
12779
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Тожикистон мудофаа вазири ташриф буюрди

Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазирлигида мамлакатга расмий ташриф билан келган Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам мисли кўрилмаган босқичларга кўтарилгани таъкидланиб, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатлари ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

Муҳокамалардан сўнг Тожикистон ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Мавзуга оид