Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск уч кун ичида 7 млрд долларлик акцияларини сотди
51 ёшли Маск охирги 10 ой давомида Tesla компаниясининг 32 млрд долларлик акцияларини сотган.
Фото: Getty Images
Дунёнинг энг бадавлат одами Илон Маск охирги бир неча кун давомида Tesla компаниясининг 6,88 млрд долларлик акцияларини сотди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Хабарда айтилишича, Tesla асосчиси 5 августдан 9 августгача 7,9 млн донага яқин акцияларини сотган. Миллиардер бир неча ой аввал компаниянинг қўшимча акцияларини сотмаслигини айтганди.
Маск апрел охирида уч кун ичида 9,6 млн дона Tesla акциясини 8,5 млрд долларга сотганди.
Bloomberg агентлигининг ҳисоб-китобига кўра, 51 ёшли Маск охирги 10 ой давомида Tesla компаниясининг 32 млрд долларлик акцияларини сотган. У акцияларини сотишни 2021 йил ноябрда, Twitter фойдаланувчилари орасида сўров ўтказганидан сўнг бошлаганди.
Мавзуга оид
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
22:14 / 04.02.2026