Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини мониторинг қилиш жараёнида Ўзбекистон фуқароларига криптоактивлар билан савдоларни амалга ошириш ва (ёки) айирбошлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, мамлакат ҳудудида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган турли электрон платформалар фаоллиги ошиб бораётгани аниқланди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш учун ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка ва эҳтиёт чораларини кўришга, шахсий маълумотлар сизиб чиқиши натижасида маълумотлар фирибгарлар томонидан фойдаланилишига йўл қўймасликка чақирди.

Криптоактивлар билан боғлиқ савдоларини амалга ошираётган ёки хизматларни тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда ёки ноқонуний мақсадларда, фирибгарлик учун таклиф этаётган компаниялар ҳақида маълумотга бўлса, тегишли маълумотни [email protected] электрон манзилига юбориш сўралган.