Жорий йилнинг 16 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўткзилган онлайн конференцияда миллий ва халқаро экспертлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгаришлар ва бунда айнан қайси жиҳатлар инобатга олиниши муҳимлиги борасида фикр алмашди.
Тадбирда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, таҳлил марказларидан ташқари АҚШ, Словения, Швеция каби давлатлардан халқаро экспертлар иштирок этди.

Мамлакатимизда давом этаётган конституциявий ислоҳотларда бундан буён давлат сиёсатининг диққат марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати бўлиши назарда тутилган. Шу билан бирга, Конституцияни давлатчилик тараққиётининг бугунги тенденциялари ва дунёдаги сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда уйғунлаштириш зарурати пайдо бўлган. Конституциявий ислоҳотнинг хусусиятлари тўғрисидаги масалани нафақат ватандошларимиз, балки халқаро миқёсда ҳам юқори малакали экспертлар ва халқаро ҳамжамият иштирокида муҳокама қилиш муҳим саналади.
— Бугун халқаро ҳамжамият Ўзбекистон бошлаган ислоҳотларини келгусида қай тарзда давом эттиришига қизиқмоқда, - дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов. — Конституциявий Қонун лойиҳаси уларни қизиқтирган саволларига жавоб бўла олади ва Ўзбекистон яна илдам қадам ташлаб, ислоҳотлардан тўхтамаслигини кўрсатади. Хорижий экспертлар билан учрашувимиздан мақсад-муддао ҳам шу, уларга мамлакатимиз ортга қайтмас йўлни танлаганини билдириш. Шунингдек, экспертлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, адвокатура, суд тизимини ислоҳ қилиш масалаларининг кўпи Қонун лойиҳасида акс этганини эътироф этишмоқда, қўшимча таклифларни ҳам билдиришмоқда.

Конференцияда иштирок этган АҚШнинг Беркли юридик институти директори Жереми Фогел мамлакат конституциясининг кўплаб фуқаролик ҳуқуқига эга бошқа давлатлар конституциясидан фарқли ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди.
— Ўзбекистон Конституциясида 100 дан ортиқ, АҚШ Конституциясида эса 7 та модда бор. Биз унга ҳукумат, ижро этувчи қонунчилик ва суд ҳокимиятларининг вазифалари акс этган иш режаси сифатида қараймиз. Барча давлатлар Бош Қонунида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган. Мамлакатингизда янгидан қабул қилиниши кутилаётган конституциявий Қонун лойиҳасида бу жиҳатлар акс этмоқда. Биринчи қадам қўйилди, мақсадлар белгиланди, энди Конституциянинг ижросини тўлиқ таъминлаш ниҳоятда муҳим

















