Ҳужжат билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди.

Белгиланишича:

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади;

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида президент ёки унинг номидан Сенат раиси, Қонунчилик палатаси спикери, президент администрацияси раҳбари, бош вазир, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмалари республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади;

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили “Йил илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Шунингдек, президент “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Иқтисодиёт барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган қуйидаги тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди:
 
1. Бахбергенов Болатбек Уринбасарович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Arz universal servis” МЧЖ раҳбари
2 .Бекжанова Амина Каримбаевна – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Muinak tour” МЧЖ раҳбари
3. Исақбаев Икром Махмудович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Golden pride Khudjeyli” МЧЖ раҳбари
4. Кучкаров Кодамбой Собирович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Ustyurt sodium sulfate” МЧЖ раҳбари
5. Панаев Бахтияр Бердимуратович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Uy-Jay Qurilis” МЧЖ раҳбари
6. Шакиров Жамшид Абдугаппарович – Қорақалпоғистон Республикасидаги “Kanteks invest” МЧЖ таъсисчиси
7. Абдувосипов Муслимбек Улуғбек ўғли – Андижон вилоятидаги “Oliy standart tex” МЧЖ раҳбари