Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда пул эвазига тадбиркорнинг цехини электр энергиясига улаб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси назоратчиси ушланди
Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси назоратчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим назоратчиси С.Э. “I.S.” МЧЖ раҳбарига ишлаб чиқариш цехини электр энергиясига улаб бериш ва келгусида унинг фаолиятига раҳнамолик қилиб туриш эвазига жорий йилнинг май-июл ойларида 400 доллар ва 2 миллион сўмини қўлга киритиб, яна 3 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда майнинг фермаси ташкил этиб, ноқонуний криптовалюта ишлаб чиқарган электр тармоқлари корхонаси ходими ушланганди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
20:30 / 09.06.2026