"2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида"ги президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ таклифлари асосида “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон давлат сиёсати концепцияси изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қўмита бошчилигида 38 та вазирлик ва идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомга асосан хорижий давлатлардаги 36 нафар фаол ватандошлар қўмитанинг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.