Россияда «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари уруш иштирокчилари ҳақидаги ҳазили учун 4 йилга қамалди
Усмон Баратов суд ҳукмини «Россия Фемидаси учун иснод», деб атади.

Фото: SOTAvision
Москва вилояти Ступино шаҳар суди «Ватандош» ўзбек жамиятининг Россиядаги минтақаларо бўлими раҳбари Усмон Баратовни нафрат ва душманлик уйғотиш моддаси бўйича айбдор деб топди.
Суд ҳукми билан Усмон Баратовга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва у жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Баратовнинг ўзи ҳукмни «Россия Фемидаси учун иснод», деб атаган. «Бу суд алоҳида суд ҳукумати эмаслигини, балки ҳукуматнинг ижро хизматчиси эканини кўрсатиб берди. Суд ҳокимиятнинг алоҳида бўлаги эмас, у хизматкор», — дея судланувчининг сўзларини келтиради RusNews.
2024 йил январда Баратовга қарши жиноий иш очилишига унинг «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги саҳифасига қўйган пости сабаб бўлганди. Россия президенти Владимир Путин ва Россия Думаси спикери Вячеслав Володиннинг тухум ҳақида иқтибослари келтирилган ўша постга «хўрозни фронтдан қайтариш» тўғрисида мем илова қилинган эди.
Путин ўтган йил якуни бўйича ўтказилган «Прямая линия» онлайн мулоқотида тухум тақчиллиги ҳақида ҳазиломуз фикр билдирганди. Кейинроқ шунга ўхшаш гапни Володин ҳам такрорлади. Баратов бу гапларга илова қилган мемда пати тўкилган товуқ «Сизга тухум эмас, ёғлиққина бир бало бўлсин! Хўрозларни фронтдан қайтаринг» деб тургани акс этган.
2023-йи 17 декабрда ёзилган бу пост уруш тарғиботчилари бўлган россиялик блогерлар ғазабига сабаб бўлиб, уни урушда қатнашаётган россиялик ҳарбийларни камситиш деб қабул қилишган.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Баратовга нисбатан «махсус ҳарбий амалиёт» (МҲА) иштирокчиларини ҳақорат қилиш айблови бўйича иш очишга топшириқ берган. Баратовнинг ўзи «МҲА иштирокчиларини ҳақорат қилишга умуман алоқаси бўлмаган ушбу сатирик суратни» ёрдамчиси бир ой давомида олиб ташламаганидан афсусда эканини билдирган.
Айни вақтда 66 ёшда бўлган Усмон Баратов Россия фуқароси бўлиб, Москва областида яшайди. Болалигида Фарғонадаги рус мактабда ўқиган. Афғон уруши фахрийси, Россия Давлат думаси еттинчи чақириғи сайловларида иштирок этган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди
Ўзбекистон | 21:52
-
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ
Жаҳон | 21:34
-
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
Жаҳон | 21:33
-
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:27
Мавзуга оид

12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди

15:33 / 19.01.2024
Россиядаги «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари устидан жиноий иш очилди

15:55 / 14.12.2018