Тошкентда автобус ва 2 та енгил автомобил тўқнашди
Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.
2022 йил 24 август куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 1978 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги “SAZ LE60” русумли йўловчи ташувчи автобус, 1981 йилда туғилган У.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли ва 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "Матиз" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида "Матиз" ҳайдовчиси, “Дамас” йўловчиси ва автобуснинг икки нафар йўловчилари тан жароҳати олиб, шифохона олиб борилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024