Беларус собиқ президент Бакиевни Қирғизистонга топширишдан бош тортди
Беларус Олий суди собиқ президент Қурманбек Бакиевни Қирғизистонга топширишдан бош тортди. Беларус томони ўз қарорини унинг ватанида сиёсий таъқибга учраганлиги билан изоҳламоқда, деб хабар берди «Кабар» Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб.
Қирғизистон Бош прокуратурасига кўра, собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортиш илтимоси билан Беларусга тўртта сўров юборилган. Бироқ, Беларус томони Бакиевни топширишдан бош тортди, улар уни «сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинмоқда» деб ҳисоблайди.
«Беларус Республикаси Олий судининг хатига кўра, ариза рад этилган. Беларус томонининг фикрича, унинг судланганлиги сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиниши билан боғлиқ», - дея маълум қилди Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси.
Қайд этилишича, собиқ президентга нисбатан суднинг 2016 йил 29 июлдаги қарори билан 2010 йил 7 апрел воқеалари ва бошқа жиноят эпизодлари учун 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.
Қурманбек Бакиев 2005 йил март инқилоби натижасида Қирғизистон президенти бўлган. 2010 йилдаги апрел воқеалари чоғида у ҳокимиятдан ағдарилди. Бакиевга қарши намойишлар чоғида 90 киши ҳалок бўлган. Кейинроқ собиқ президент оиласи билан мамлакатни тарк этиб, Беларусдан бошпана олган.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
11:10 / 09.10.2024
Беларусда мухолифатчиларга қарши янги йирик иш очилди
20:39 / 08.10.2024