Ўзбекистонда Сунъий интеллектни ривожлантириш кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантириш маслаҳат кенгаши ташкил этилди.
Маслаҳат кенгаши Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганади. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кенгаш фахрий раиси ҳисобланади. Янги маслаҳат органига вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилик қилади.
Кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.
Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
08:10 / 25.09.2024
Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
07:40 / 12.09.2024
Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди
11:35 / 03.08.2024
Ўзбекистон президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади
13:41 / 22.06.2024