Давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ҳар йили 1 мартгача баҳоланади. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади. Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси паст, ўрта, юқори ўлчовларда баҳоланади.
Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилоти умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва “E-anticor.uz” электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.
Платформада жойлаштирилган давлат ташкилотлари коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади. Давлат ташкилоти раҳбари ҳар йили 1 мартгача коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини E-anticor.uz электрон платформаси орқали тасдиқлайди.















