Ўзбекистон | 09:52 / 03.09.2022
30453
2 дақиқада ўқилади

«Загранпаспорт» учун тақдим этилиши лозим бўлган маълумотномалар сони қисқартирилди

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда қандай қулайликлар мавжудлиги тўғрисида маълумот берилди.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиши мумкин.

Қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилган.

Айрим мураккаб ҳолларда хизмат олувчилар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотнома ва справкалар қисқартирилди.

Хусусан, 18-27 ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун – ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув участкасида қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинган.

Вояга етмаган шахсларга паспорт олиш учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, улардан нотариал тасдиқланган розиликни талаб қилинмайди.

Давлат хизматини кўрсатиш тегишли босқичлари автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилади, шунингдек Ягона портал ёки Давлат персоналлаштириш маркази сайти орқали текшириб олиш имконияти яратилади.

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш паспорти беришда ушбу вояга етмаган ҳамроҳлик қилувчиси отаси ва (ёки) онаси бўлса, улардан ҳамроҳлик қилувчи нотариал тасдиқланган мажбурияти талаб этилмайди.

Мавзуга оид