Lufthansa учувчилари навбатдаги иш ташлашга тайёрланмоқда
7 сентябрга белгиланган икки кунлик иш ташлашнинг олдини олиш учун Lufthansa «жиддий таклиф» билан чиқиши керак, дея маълум қилди Vereinigung Cockpit касаба уюшмаси.

Фото: Getty Images
Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси учувчилари меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини ошириш бўйича музокараларда муваффақият қозонмагани учун навбатдаги иш ташлаш ўтказмоқчи. «Аксинча даъволарга қарамай, Lufthansa ҳали биз билан боғланмади ва янги таклиф ҳам тақдим этмади», деб хабар берди Франкфурт-Майндаги Vereinigung Cockpit (VC) учувчилар касаба уюшмаси 6 сентябр, сешанбага ўтар кечаси.
Сешанба куни музокараларнинг яна бир раунди бўлиб ўтади, дея маълум қилди VC вакили. Lufthansa «жиддий таклиф» билан чоршанба куни бошланиши керак бўлган икки кунлик иш ташлашнинг олдини олиши мумкин, деди у.
Ўтган жума, 2 сентябр куни Lufthansa учувчилари бир кунлик иш ташлаш уюштирганди, у Германиядан 800 дан ортиқ рейсларнинг бекор қилинишига олиб келди, ҳолат 130 мингга яқин йўловчига таъсир қилди. Lufthansa хабарига кўра, акция натижасида компания 32 миллион евро зарар кўрган.
Касаба уюшмалари бу йил 5000 капитан ва биринчи учувчиларнинг иш ҳақини 5,5 фоизга оширишни ва унинг инфляция билан автоматик боғланишини талаб қилмоқда. Lufthansa бу талабларни ҳаддан ташқари кўп деб атади ва агар улар бажарилса, компаниянинг иш ҳақи ва ходимлар учун харажатлари келгуси икки йил ичида 40 фоиздан кўпроқ ёки 900 миллион еврога ошишига ишора қилди. Бу, таъкидланишича, мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

09:51 / 26.02.2025
Машҳур учувчи ҳаётида содир бўлган аянчли ҳодиса — жиноятчилар унинг ўғлини нега ўлдирганди?

20:39 / 03.02.2025
“Бошқарувдан чиққан самолётни назоратга олиш ўта қийин иш” – учувчи билан суҳбат

12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

08:40 / 16.10.2024