Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бакалавриатдаги 2 мингдан ортиқ таълим йўналишини бу ўқув йилида яна қисқартирамиз» - Тошқулов
АОКАда талабаларни турар жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалалари мавзусида олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда вазирга йилдан-йилга янги квоталар, йўналишлар очилаётгани, бироқ янги иш ўринлари яратилмай туриб, бунақа йўналишларни очиб ташлайвериш қанчалик тўғри экани борасида савол берилди.
Абдуқодир Тошқуловга кўра, бу ўқув йилида йўналишлар умумлаштирилади, камайтирилади.
«60 та таълим йўналишини профессионал таълим даражасига туширдик. Масалан, университетларда «кутубхона йўналиши» деган таълим йўналиши бор, ҳолбуки бу йўналиш бўйича техникумлар ҳам мутахассис чиқара олади. Бакалавриатдаги 2 мингдан ортиқ таълим йўналишини бу ўқув йилида яна қисқартирамиз», - деди у.
Таъкидланишича, ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш муҳим. Ҳозир Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан шу йўналишда иш олиб борилаётгани, бунга 1 йил вақт керак экани айтилади.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026