Ўзбекистон | 17:49 / 11.09.2022
15358
3 дақиқада ўқилади

12 сентябр кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото: Kun.uz

Республика Гидрометеорология маркази 12 сентябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 24-26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бундан олдинроқ, «Ўзгидромет» дам олиш кунлари Волгабўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат пасайишини, душанба кунига келиб тунги ҳарорат 10-13 даражагача тушишини маълум қилганди.

Мавзуга оид