Ўзбекистон | 14:52 / 12.09.2022
13453
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эрдўған Самарқандда Путинга яна Зеленский билан учрашув ташкил қилишни таклиф этади

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған россиялик ҳамкасби Владимир Путинга Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувни ташкил этиши борасида яна бир бор таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Фото: kremlin.ru

Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабар бермоқда.

«Путинга Туркияда етакчилар учрашувини ташкил этиш таклифи билан яна мурожаат қилишни режалаштираётган президент Эрдўған Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишга эътибор қаратади», дейилади хабарда. 

Икки президент ўртасидаги музокараларнинг яна бир мавзуси «дон келишуви»ни амалга ошириш бўлади. 

Hurriyet хабарига кўра, Эрдўған Россия маҳсулотларини Туркия орқали экспорт қилиш бўйича келишувнинг иккинчи қисмини амалга ошириш бўйича баёнот бермоқчи. 

Бундан ташқари, томонлар Суриядаги эҳтимолий ҳарбий операцияни муҳокама қилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид