Ўзбекистон ҳудудлари қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорлик баҳоланди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон ҳудудлари қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорлиги баҳоланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги билан узвий боғланган бўлиб, бу соҳа ЯИМдаги улуши юқорилиги бўйича жаҳон мамлакатлари орасида 18-ўринни эгаллайди. Дунё рейтингида Ўзбекистон ўрик етиштиришда Туркиядан, гилос етиштиришда Туркия, АҚШ ва Чилидан, беҳи етиштиришда Туркия ва Хитойдан, ипак бўйича Хитой, Ҳиндистон, Ветнам ва Таиланддан, сабзи ва шолғом етиштиришда Хитойдан кейинги ўринларда туради.
Тадқиқотда 2017-2019 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида йирик шохли қорамол ва донли экинлар етиштириш техник самарадорлиги баҳоланди. Ишлаб чиқариш омиллари сифатида донли экинлар экиладиган ер майдони, ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги техникалари, соҳада иш билан банд аҳоли ва сарфланган органик ўғит ҳажми танлаб олинди.
Натижаларга кўра, омиллар ялпи унумдорлиги кўрсаткичи бўйича 2017 йилда Жиззах, Андижон ва Бухоро вилоятлари, 2018 йилда Андижон, Навоий ва Бухоро вилоятлари, 2019 йилда Қашқадарё, Бухоро ва Андижон вилоятлари етакчи ҳудудлар бўлган.
Қорақалпоғистон 2017 йилги рейтингда Қашқадарёдан кейинги ўринда (5-ўрин) бўлган, 2019 йилга келиб эса 2 поғона пастлаган (7-ўрин). Қорақалпоғистон рейтингдаги ўрни бироз пасайишига қарамай, республикада унумдорлик бу даврда 15,2 фоизга ортган. Бу баъзи ҳудудларда унумдорлик ўсиш суръати янада юқорироқ бўлганидан далолат беради. Рейтингда 8-ўринда бўлган Самарқанд вилоятида унумдорлик 25,7 фоизга ортиб, Қорақалпоғистондан ўзиб кетган ва 6-ўринни эгаллаган. Таҳлил даврида энг секин ўсиш (6,1 фоиз) Сурхондарё вилоятида қайд этилган.
Бундан ташқари, натижалар ишлаб чиқариш кўлами катта баъзи ҳудудлар техник самарасиз бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Масалан, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида иқтисодий ва техник самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида мутаносиблик кузатилган бўлса, қолган ҳудудларда тафовутлар мавжуд. Бу мазкур ҳудудларда ишлаб чиқариш омилларидан етарли даражада оқилона фойдаланилмаётганини билдиради.
Қўшимча тарзда, 2019 йил учун олинган натижалар ҳамда ҳудудлар агроиқлимий шароитларидан келиб чиқиб, ПМТИ экспертлари томонидан намунавий ҳудудлар аниқланди. Наманган вилояти учун Фарғона, Қорақалпоғистон учун Бухоро, Сирдарё вилояти учун Жиззах, Сурхондарё вилояти учун Хоразм, Самарқанд вилояти учун Навоий вилояти тажрибасини ўрганиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NBC: Трамп Россиянинг илтимосига кўра Келлогни музокаралардан четлаштирди
Жаҳон | 08:20
-
“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди
Ўзбекистон | 08:00
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
Мавзуга оид

18:05 / 27.11.2024
Истиқлол қишлоғининг ташвишли қиши

08:10 / 03.11.2024
Тоғ бағридаги қишлоқ – Ёрдонда наҳор оши

17:46 / 19.10.2024
Шоҳимардон фожиаси: сел ва унутилмас дард

13:43 / 29.06.2024