Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳайратонда оғир шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди
Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан 24 тоннадан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти, Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга етказиб берилди.
120 та оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари (50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша) Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида фуқароларга топширилди.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилганди.





Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:51 / 21.10.2025
Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди
09:36 / 20.08.2024
БМТ: Гуманитар ходимларга нисбатан зўравонлик авжига чиқди
20:39 / 21.02.2024