Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламентлараро иттифоқ ассамблеясида Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди
Парламентлараро иттифоқ 151-ассамблеясининг “Инқироз шароитида инсонпарварлик меъёрларига риоя қилиш ва инсонпарварлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси иштирок этди.
Сенат раиси ўз чиқишида дунёда кечаётган турли низолар, инқирозлар ва гуманитар таҳдидлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундай шароитда парламентлар инсонпарварлик тамойилларини илгари суриш ва инсон ҳаётини асрашда ҳал қилувчи роль ўйнаши зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Ассамблеяда Ўзбекистоннинг инсонпарварлик соҳасидаги ташаббуслари илгари сурилди. Таъкидланганидек, ҳозирги кунда дунё бўйлаб 120 дан зиёд қуролли тўқнашувлар натижасида 310 миллионга яқин инсонлар ёрдамга муҳтож бўлиб, бу инсонпарварлик меъёрларига риоя қилиш масаласини янада долзарб этмоқда.

Ўзбекистон халқаро инсонпарварлик ҳаракатларида фаол иштирок этиб, нотинч минтақалардаги муҳтож аҳолига уй-жой, тиббий хизмат ва ижтимоий кўмак кўрсатиш орқали амалий ёрдам бермоқда. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизнинг инсонпарварлик ва халқаро ҳамжиҳатлик тамойилларига содиқлигини яққол намоён этмоқда.

Мажлис доирасида парламентлар ўртасида қонунчилик ва рақамли ҳамкорликни чуқурлаштириш, гуманитар ресурсларни самарали ва манзилли йўналтириш, глобал ташаббусларга молиявий иштирокни кенгайтириш, шунингдек, инсонпарварлик соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашга оид аниқ таклифлар ҳам илгари сурилди.




Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
14:08 / 04.06.2026