Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташрифнинг биринчи кунида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга қаратилган икки томонлама ҳужжатни имзолаш кўзда тутилган.

16 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Бугун эрталаб Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва фахрий меҳмон сифатида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ташриф буюришди.

Чоршанба куни Хитой раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан Самарқандга, Эрон президенти Иброҳим Раиси расмий ташриф билан, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух ташриф билан келганди.