Ўзбекистон | 18:09 / 18.09.2022
16866
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан жарима майдончасига қўйилган машина бир неча соатдан кейин ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Нишон туманида жойлашган жарима майдончасига қўйилган Nexia машинаси бир неча соатдан кейин ёниб кетгани, машинанинг эгаси уни ёқиб юборишганини айтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 6 август куни соат 13:30 ларда Қамаши туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманнинг “Қовчин” МФЙда жойлашган “Техника тўплам” МЧЖга қарашли жарима майдончасига қўйилган “Навоий” МФЙда яшовчи Б.Э.га тегишли бўлган Nexia машинаси турган жойида ёниб кетгани маълум қилинган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига туман ФВБ ходимлари чиқиб, ҳолатни ўрганганда, ёнғин автомашинанинг олд капот қисмидан келиб чиққани кўрсатилган.

Ёнғин ўчоғини аниқлаш мақсадида 2022 йил 8 август куни ёнғин содир бўлган жойдан олинган электр сими ва кул намуналари Адлия вазирлиги қошидаги Ҳ.Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган.

Марказнинг хулосасида ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ёнғин қолдиқларида нефт маҳсулотлари ва тез ёнувчи суюқликларнинг излари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Nexia машинасини қасддан ёқиб юбориш ҳолатлари аниқланмагани сабабли етказилган зарарни ундириш бўйича фуқаро Б.Э.га суғурта ташкилотига мурожаат қилиши ва “Техника тўплам” МЧЖ билан боғлиқ ҳаракатлари фуқаролик муносабатлари эканини инобатга олиб, Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши тушунтирилган.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Муборак туманида Cobalt машинаси уйда турган пайтда унинг газ баллони портлаб кетганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда Ислом молиясини ривожлантиришга эътибор ортиб бормоқда

ANORBANK юбилейи: янги хизматлар ва мижозларга совғалар

Zoomrad иловаси орқали FIFA U-17 World Cup Qatar 2025 йўлланмасини ютиб олинг

Сувчилар мактаби — Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалий намунаси

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин