Uzbekistan Airports хабарига кўра, 20 сентябрдан бошлаб Самарқандга ва ортга рейслар ҳафтада бир марта - сешанба кунлари амалга оширилади. Октябр ойи охиригача 2022 йил баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30 да парвоз қилади.
Йўловчиларни ташиш Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади. Бир йўналишдаги парвоз вақти 3 соат 40 дақиқа.
«ИрАэро» авиакомпанияси - 1999 йилда ташкил этилган ва Иркутск халқаро аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади.
Компания парки Airbus A319, Superjet 100, Bombardier CRJ-200LR каби самолётлардан, шунингдек, «Антонов» йўловчи ва юк ташувчи самолётларидан иборат.















