Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Жинпинг Хитой ҳарбийларини урушларга тайёргарлик кўришга чақирди
Си Жинпингнинг таъкидлашича, Хитой қуролли кучларини кучайтириш бўйича ислоҳотлар ўтказилди.
ХХР раиси Си Жинпинг Хитой ҳарбийлари «урушларга тайёргарлик кўришга эътибор қаратишлари» кераклигини айтди, деб хабар берди Синҳуа агентлиги.
Хабарда айтилишича, у миллий мудофаа ва ҳарбий ислоҳотларга бағишланган анжуманда ана шундай фикр билдирди.
«Ислоҳотлар тажрибасини умумлаштириш ва қўллаш, янги вазиятларни назорат қилиш, вазифалар талабини тушуниш, урушларга тайёргарлик кўришга эътибор қаратиш керак»,— деди Жинпинг.
Анжуманда Си Хитой қуролли кучларини кучайтириш бўйича ислоҳотлар ўтказилганини таъкидлади.
Хитой армиясини ислоҳ қилиш 2015 йилда бошланган. Ўшандан буён стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳарбий-денгиз флоти иккита авиаташувчи ва кўплаб кемаларга эга бўлди.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
22:35 / 17.05.2026