“Халқаро автомобилсиз кун”нинг пайдо бўлиши 50-йилларга бориб тақалади

1885 йилда Карл Бенз энг юқори тезлиги соатига атиги 10 миля бўлган биринчи бензинли моторли автомобилни ихтиро қилди. Шундан бошлаб, бу каби транспортлар одамлар учун оммалашиб, энг қулай ва вақтни тежайдиган воситага айланди.

Карл Бенз, биринчи моторли автомобил

Аммо кўпгина йирик шаҳарларда автомобилларнинг фойдаси билан бирга, зарари ҳам сезила бошланган. Улардан чиқадиган шовқин ва заҳарли газ атроф-муҳитга салбий таьсир қилиш билан бирга, инсонлар орасида ўлим сонини оширган. Яъни автомобилдан узлуксиз равишда фойдаланиш оқибатида фуқаролар юрак ва семизлик касалликларига чалиниб, вафот этган.

Шундан кейин 1950-йилларга келиб, “car culture” (Автомобилдан фойдаланиш маданияти) муҳокама марказларига олиб чиқила бошланди. Боиси, инсонларга автомобилдан қандай фойдаланиш, баъзи вақтларда пиёда юриб туриш кераклигини ўргатиш лозим эди. Шу мақсадда 1956-1957-йилларда Нидерландия ва Белгияда автомобилларсиз якшанбалар ўтказила бошланган.

Йиллар давомида халқаро конференциялар, майдонларда автомобилга қарамлик ҳақидаги мақолалар ёзилиб, нутқлар ҳамда турли лойиҳалар қилингач, ниҳоят 1995 йилга келиб World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан бу сана дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказила бошланди.

2021 йилдан бошлаб тегишли қарор билан Ўзбекистонда ҳам бу сана “Автомобилсиз кун” этиб белгиланган.

“Автомобилсиз кун” қанчалик аҳамиятли?

Маълумотларга кўра, 1986 йилда дунёда 500 миллион автомобил бўлган, ҳозирги кунга келиб эса унинг сони 1 млрд 200 миллиондан ортиқни ташкил этади. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами автотранспортлар 3 млндан ошган, ҳар минг кишига 90 та автомобил тўғри келиши ҳисобланди