Ўзбекистон | 11:37 / 22.09.2022
32350
1 дақиқада ўқилади

«Ундан яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман» – Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

Айни пайтда Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида навбатда ташқари сессия бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаяпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Агар мендан президент бўлиб, тайёрлаган кадрларингизни кўрсатинг дейилса, улардан бири сифатида Зойир Мирзаевни кўрсатган бўлардим. У жуда оғир шароитларда, мураккаб вазиятдаги вилоятларда ишлади. Зойир Мирзаев жуда кўп жойда керак. Лекин мен уни Тошкент вилоятига олиб келдим. 

Мен Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилар эканман, ҳозир ҳам шу вазифани бажара оладиган номзод бўлса кўриб чиқишга тайёрман.

Зойир Мирзаевни Тошкент вилоятига олиб келаётганимда айтганман – “сен ҳали Қашқадарё вилоятини оғир дейсан, Тошкент вилоятидаги вазият икки карра оғир”. Пойтахтнинг ёнгинаси бўлган Чиноз туманида ичимлик суви муаммо.

Шунинг учун бугун мен баландпарвоз нутқларни четга суриб, ҳокимликка номзоднинг таклифларини эшитсак, унинг муаммоларини ечиш устида ишласак”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид