11:48 / 23.09.2022
18417

Ўзбекистонда ҳам «Мир» тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатиляпти

23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларида Uzcard-«Мир» кобейжинг картаси ҳақидаги бўлимлар олиб ташланган.

Фото: plusworld.ru

Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard)нинг маълум қилишича, 23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда «Мир» кобейж картасини қуйидаги банклар муомалага киритган эди.

  • Алоқабанк
  • Микрокредитбанк
  • Миллийбанк
  • Туронбанк
  • Халқ банки
  • Қишлок қурилиш банк

Бугунги кунда Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки сайтларидан Мир карталар бўлими олиб ташланган.

Россияликлар (релокантлар) Ўзбекистонда ҳам «Мир» тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатилмаётганини айтишмоқда.

Аввалроқ, Ягона Республика процессинг маркази маъмурияти Uzcard Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилишда давом этишини маълум қилганди. Бу эса эътирозларга сабаб бўлди. Uzcard банкларнинг бизнес сиёсатига аралашишга ҳаққи йўқлиги, у шунчаки процессинг марказилиги ва Ўзбекистонда «Мир» тўлов карталарини жорий этган банклар номидан гапириши мантиқсизлиги айтилганди.

Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва ЕИнинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.  

Top