Бу сафарги баҳсда ҳам Темур Кападзе шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 49-дақиқада Ҳусайн Норчаевнинг узатмасини Руслан Жиянов голга айлантирди – 0:1.
Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида эса мезбонлар жарима зарбасини мукаммал ижро этиб, ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
Шу тариқа, уч кун аввалги баҳсдек бу сафар ҳам ўртоқлик ўйини 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Ўртоқлик ўйини. 26 сентябрь
Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 – 1:1
Голлар: Чо Хюн Таэк 79 – Руслан Жиянов 49.
Ўзбекистон U23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (4.Беҳзод Шамсиев, 70), 3.Достонбек Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Диёр Холматов, 90), 10.Жасур Жалолиддинов (6.Муҳаммадазиз Ибрагимов, 66), 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 46), 16.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (7.Тимур Мамасидиқов, 71), 20.Руслан Жиянов (22. Алишер Одилов, 66), 23.Абдурауф Бўриев.

















