Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойабзал ишлаб чиқарувчилар учун кичик саноат зонаси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Инвестициялар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг терини қайта ишлашга, тайёр чарм-пойабзал, мўйна маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган КСЗ ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича:
КСЗни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 90 млрд сўм маблағ ажратилади;
лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ташқи инфратузилмани қуриш-таъмирлаш учун маблағлар етишмаган лойиҳалар бўйича уларни қуриш-таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, хусусан:
электр энергия ва газ тармоқлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" ва ҳудудий филиаллари ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" маблағлари;
ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари бўйича - Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари қарорларига асосан тегишлилик бўйича Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжат билан қуйидагиларга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш кўзда тутилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ҳудудлар рўйхати тасдиқланди: терини қайта ишлашга; тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бунда, янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ҳудудида ер майдонларини ажратиш электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:58 / 28.04.2026
Бонд омборларига бренд кийимлар ва пойабзаллар жойлаштирилмайди, нега?
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
12:07 / 27.03.2026
Тошкентда янги саноат зоналарига мораторий жорий этилади
11:44 / 05.08.2025