Бирлашган Араб Амирликларида амалий сафар билан бўлиб турган Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев қатор икки томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Sheikh Zayed Grand Mosque мажмуаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Унда ҳар йил ноябрь ва март ойларида Абу Дабида бўлиб ўтадиган «Шайх Зойид» фестивалида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш ва ўзбек ҳунармандчилиги маҳсулотларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Абу-Даби ва Дубай шаҳарларидаги йирик савдо марказларида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Precise group компаниялар гуруҳи президенти билан бўлиб ўтган учрашувда компания эсдалик совғаларини ишлаб чиқариш имкониятларини Ўзбекистонда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида жорий ойда Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда, Precise group компаниясига тегишли савдо майдонида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконини ташкил этишга тўғрисида келишувга эришилди.















